Кириш Регистрация

Чичарито собиқ клубига қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг машҳур Marca газетаси мексикалик ҳужумчи Хавьер "Чичарито" Эрнандес ўзининг қадрдон "Чивас" клубига қайтаётгани ҳақида хабар берди.

Айнан "Чивас" клубидан Эрнандес 2010 йилда "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтган ва у ерда жами 103 та ўйин ўтказиб, 37 та гол урган.

2020 йилдан буён мексикалик футболчи “Лос-Анжелес Гэлакси”да ўйнаб келмоқда. Сўнгги пайтларда футболчининг жароҳати туфайли асосий таркибга тушиш эҳтимоли камайган. 2023 йилда Хавьер Калифорния клуби сафида бор-йўғи 12 та ўйинда қатнашган.

Футболчи Мексика терма жамоаси сафида 109 та ўйинда майдонга тушиб, 52 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Киритилди: 12:50, 06.01.2024.
Ўқилди: 1352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.