"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович "Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо ва "галактикос" ҳужумчиси Криштиану Роналдуларнинг Париж клуби сафига ўтишларини орзу қилмоқда.
"Бу исталган жамоа учун ажойиб янгилик бўлган бўлар эди, чунки Моуриньо - дунёнинг энг яхшилардан бўлган буюк мураббий, Роналду ҳам дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан.
Аммо бунинг ҳозирги кунда амалга ошиши қийин. Бу мавзу юзасидан ҳар қанча орзу қилмайлик, бу иш амалга ошмагунча, бу ҳақда гапиришнинг маъниси йўқ", - дея Иброҳимовичнинг сўзларини келтиради Marca.