Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Санчо "Боруссия"га ўтса Ройс асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс асосий таркибидаги ўрнини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 34 ёшли футболчининг жамоа бош мураббийи Эдин Терзич билан муносабатлари сўнгги пайтларда ёмонлаша бошлаган. Қайд этилишича, германиялик ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчо жамоага ўтса, майдонга тушишни тўхтатиши мумкин.

Ройс 11 йилдан бери (2012 йилдан бери) "Боруссия"да ўйнамоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг немис клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt порталига кўра футболчининг тахминий нархи 7 миллион еврони ташкил қилади.

Аввалроқ, Жейдон Санчонинг "Боруссия"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 21:09, 06.01.2024.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик