Мюнҳеннинг "Бавария" клуби яримҳимоячиси Томас Мюллер жамоанинг собиқ ҳужумчиси ва ўзининг фамилиядоши Герд Мюллер ҳақида илиқ фикрлар билдирди, дея хабар беради немис матбуоти.
У ўзининг фамилиядоши билан қиёсланиши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
"Мен энг яхши Мюллерман, дея олмайман. Герд жамоа учун кўп ишлар қилган, мен у билан тенглаша олмайман. Аммо мен ҳам ажойиб мавсум ўтказямоқдаман, статистикам ҳам ёмон эмас. Мен аввало жамоавий ютуқларга эьтибор қартишим керак, шахсий ютуқларга эмас", - дейди Томас Мюллер.