Британиянинг "LondonWorld" нашри очиқ манбалар асосида Англия премьер-лигаси клубларининг сўнгги 3 мавсумдаги молиявий барқарорлиги рейтингини тузиб чиқди. 20 жамоадан 15таси уч мавсум давомида зарарга ишлаётгани маълум бўлди.
Ушбу даврда «Эвертон» энг кўп зарар кўрган жамоа экани аниқланди. Клубнинг 3 йиллик зарари 520,1 млн фунтга тенг бўлди. «Челси»нинг зарари эса 409 млн фунтга баҳоланган бўлса, "Астон Вилла" 300 млн фунтдан бироз кўпроқ зарар кўрган.
"Манчестер Юнайтед"нинг уч йиллик зарари эса 302,3 миллион фунтга тенг бўлган.
Сўнгги 3 мавсумда зарар кўрган АПЛ клублари:
1. Эвертон: зарар — 520,4 млн фунт стерлинг;
2. Челси: зарар — 409 млн фунт стерлинг;
3. Астон Вилла: зарар — 306,6 млн фунт стерлинг;
4. Манчестер Юнайтед: зарар — 302,3 млн фунт стерлинг;
5. Фулхэм: зарар — 197,5 млн фунт стерлинг;
6. Брайтон: зарар — 160,4 млн фунт стерлинг;
7. Кристал Пэлас: зарар — 157,9 млн фунт стерлинг;
8. Вулверхэмптон: зарар — 152,2 млн фунт стерлинг;
9. Арсенал: зарар — 115,4 млн фунт стерлинг;
10. Борнмут: зарар — 98,6 млн фунт стерлинг;
11. Ноттингем Форест: зарар — 77 млн фунт стерлинг;
12. Брентфорд: зарар — 38,4 млн фунт стерлинг;
13. Ньюкасл Юнайтед: зарар — 19,3 млн фунт стерлинг;
14. Лутон Таун: зарар — 4,8 млн фунт стерлинг;
15. Манчестер Сити: зарар — 0,5 млн фунт стерлинг;