Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

2023 йилнинг энг яхши ёш футболчилари

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг охири Месси учун ажойиб якунланди. Аммо у 2023 йилда ўз даражасини йўқотиб борди. Ҳозир биз Европада на Мессини, ва на Роналдуни кўра оламиз. Иккита даҳо бизни ташлаб кетиб бўлди. Уларнинг ўрнини Мбаппе ва Холанд эгаллай бошлади. Аммо улар ёлғиз эмас. Биз 2023 йилда кўплаб ёш супер юлдузларни кашф этдик. Қуйида ўтган йилнинг 21 ёшгача бўлган энг яхшилари ким бўлганига эътибор қаратамиз.

5. Жамал Мусиала

Англия Мусиалага эга чиқиши мумкин эди. Аммо бу имкониятни Германия қўлга киритди. 20 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария"нинг асосий таркиб футболчисига айланганига анча бўлди. У майдонни кўплаб ўринларида ҳаракат қила олади. Ҳаттоки, Томас Тухель Кейн бўлишига қарамай, айнан Мусиалани "Бавария"нинг энг муҳим вакили деб ҳисоблашини билдирган эди. Жорий мавсумда Мусиала жароҳатлардан азият чекмоқда. Шунга қарамай, унинг олдида ҳали узоқ ва ёрқин келажак мавжуд.

4. Гави

Гави ярим ҳимоячи. Педри билан бир позицияда ўйнагани сабабли ҳам унинг номи соя остида қолгандек туюлмоқда. "Лас-Пальмас" академиясидан чиққан болакай 2021 йилдаёқ ярқ этиб кўзга ташланган эди. У ҳозирга қадар ажойиб ҳаракат қилиб келди. Аммо, декабрда тиззасидан жароҳат олган футболчининг майдонга қайтиши катта сўроқ остида қолмоқда. Гави "Барселона" ва Испания терма жамоасида жуда муҳим ўринга эга эди. Энди ундан қоладиган бўшлиқни тўлдириш осон кечмайди.

3. Букайо Сака

Микель Артета Сакадан 2023 йил давомида узлуксиз равишда барча ўйинларда фойдаланиб келди. Негаки, у жамоадаги энг самарали футболчи эди. Жорий мавсумда Букайо унчалик ҳам кўзга ташлангани йўқ. Шунга қарамай, у барча мусобақаларда клуб ва мамлакати учун 26 та ўйинда, жами 21 та голда иштирок этди. Сакага кўп нарса боғлиқ эканини кўрдик. У яхши спорт формасида бўлмас экан, "Арсенал" ўз мақсадига етиша олмайди.

2. Флориан Вирц

Бир йил тиззасининг хочсимон пайларини даволаган футболчи, 2023 йилдан яна ишга киришди. Вирц бу мавсумда фантастик даража намойиш этмоқда. У Бундеслиганинг Кейн билан бирга энг яхши вакили бўлиб турибди. 21 ёшли футболчи "Байер Леверкузен"ни Германия чемпионлиги томон етаклаши мумкин бўлган инсон сифатида қаралмоқда. Вирц 2023 йилда ўртача ҳар 108 дақиқада битта голга муаллифлик қилди. У ёш ва бутун немис миллати ундан катта нарсаларни умид қилмоқда.

1. Жуд Беллингем

Беллингемнинг "Бирмингем Сити"даги рақами аллақачон музейда сақланмоқда. Бу бекорга эмас, албатта. Ўтган мавсумни "Боруссия Дортмунд"да юқори нотада тугата олгандан футболчи, "Реал"га йўл олди. У Мадридда ҳам ўз қобилиятини ажойиб равишда намойиш этиб келмоқда. У сабабли Анчелотти жамоаси Ла-лига етакчиси. Беллингем эса 2023 йилни турнир тўпурарлари қаторида якунлади.
Ўтган йил Жудники эди дея бемалол айтиш мумкин.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 12:01, 07.01.2024.
Ўқилди: 3419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.