Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

А серия. «Торино» «Наполи»ни тор-мор келтирди, «Лацио» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди.

«Торино» ўз майдонида А сериянинг амалдаги чемпиони «Наполи»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонлар ўйин сўнгида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 50-дақиқасида эса неаполликлар футболчиси Маццокки майдондан четлатилди. Шундан сўнг туринликлар "Наполи" дарвозасига яна икки марта йўл топиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйишди.

«Лацио» эса Удене шаҳрида «Удинезе» клуби меҳмони бўлиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. Римликлар 12-дақиқада ҳисоб очишган бўлса, мезбонлар иккинчи бўлим бошида мувозанатни тиклашди. Ўйин тугашига 14 дақиқа қолганида эса Весино "Лацио"га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Италия чемпионати, 19-тур
Удинезе – Лацио 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 12 Пеллегрини, 1:1 – 59 Уолас, 1:2 – 76 Весино.
Удинезе – Окойе, Эбоселе (Эхизибуэ, 75), Перес, Жоау Феррейра, Кристенсен (Товен, 83), Мазина (Камара, 46), Перейра, Уолас, Ловрич (Дэвис, 83), Пайеро, Лукка (Саксесс, 67).
Лацио – Проведель, Марушич, Габаррон, Хила (Романьоли, 87), Пеллегрини (Ладзари, 68), Камада (Весино, 46), Гендузи, Ровелла, Дзакканьи (Педро, 68), Исаксен (Фелипе Андерсон, 46), Кастельянос.
Огоҳлантиришлар: Кристенсен (10), Пайеро (34), Мазина (38), Камада (40), Жоау Феррейра (44), Хила (46), Пеллегрини (58), Перес (90).

Торино – Наполи 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 43 Санабрия, 2:0 – 52 Влашич, 3:0 – 66 Буонжорно.
Торино – Милинкович-Савич, Белланова, Родригес, Жижи (Сазонов, 76), Буонжорно, Лазаро, Влашич (Карамо, 90), Илич (Гинейтис, 90), Риччи, Сапата (Пеллегри, 76), Санабрия (Сек, 90).
Наполи – Голлини, Ди Лоренцо, Жезус, Ррахмани, Мариу Руй (Дзербин, 59), Лоботка, Зелиньски (Маццокки, 46), Каюсте (Гаэтано, 77), Политано (Линдстрем, 68), Кварацхелия, Распадори (Симеоне, 59).
Огоҳлантиришлар: Зелиньски (37), Жезус (61).
Четлатиш: Маццокки (50).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:28, 07.01.2024.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.