«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия кубоги 1/32 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Арсенал»га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўз жамоам билан фахрланаман. Жуда қийин ўйин бўлди. Эҳтимол, сиз тасаввур қилишингиз мумкин бўлган энг қийин ўйин бўлгандир.
Биз ақл билан ўйнадик. Танаффусда ўйинимизни ўзгартирдик ва иккинчи бўлимда ташаббусга эришдик. Голлар урдик ва захирадагиларни майдонга туширдик. 95 дақиқа давомида курашдик. Энди эса дам олишимиз керак.
Танаффусда мен нима қилдим? Ўзгариш қилишим кераклиги аниқ эди. Йигитлар бугун режамизга ишонишди ва уни амалга ошира олишди. Якунда эса муваффақиятга эришдик. Бу ўйинда ғалаба қозона олганимиздан жуда хурсандман ва фахрланаман. «Арсенал» ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, бунга шубҳа йўқ. Ғалаба эса бизнинг характеримиздан дарак беради», — деди Клопп.