"ПСЖ"нинг янги ўйинчиси Дэвид Бекҳем ўзининг таништирув маросимида янги клубида жарима тўпларини ким тепади, уми ёки Иброҳимович, дея берилган саволга жавоб берди.
"Ибра мендан кўра гавдалироқ, шунинг учун ундан тўпни олиб қўйиш қийин бўлса керак, - дейди Бэкҳем юзида табассум билан, - Умуман кўрамиз. Масалан, "Реал"да жарима тўпларини Роберто Карлос ёки Зидан эмас, мен тепишим учун қатъийлик кўрсатишим керак бўлар эди. Айниқса Роберто Карлос билан. Ибра билан ҳам шундай бўлса керак", - дея Бэкҳемнинг сўзларини келтиради "ПСЖ" клуби расмий сайти.