Кириш Регистрация

Шуҳрат Мирхолдиршоев биринчи даврада майдонга туша олмайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг моҳир ҳужумчиларидан саналган Шуҳрат Мирҳолдиршоевнинг "Навбаҳор"га қайтиши ҳақида гаплар урчиганди. Бунга футболчининг ўзи аниқлик киритиб ўтди.

— Одатда сизни қишки йиғин чоғида бирор-бир клубда тайёргарлик кўраётганингизга гувоҳ бўлардик. Аммо ҳозирда ҳеч бир жамоада кўраётганимиз йўқ. Бунинг сабаби нимада?
— Бу нарса соғлигим билан боғлиқ. «Насаф» билан тузилган шартномам ҳам тугади. Агарда соғлигингиз яхши бўлмаса, қандай қилиб бирор-бир жамоа сафига ўтасиз? Айнан соғлигим туфайли ҳеч қайси клуб билан шартнома тузмадим. Ҳозирда даволаниш билан вақт ўтказяпман.

— "Навбаҳор"га қайтишингиз борасида фикрлар пайдо бўлди, шунга аниқлик киритиб ўтсангиз.
— Мени «Навбаҳор»га қайтишим тўғрисида ҳақиқаттан ҳам хар хил гап-сўзлар бўляпти. Лекин буларнинг ҳаммаси миш-миш гаплар холос. Агарда ўзимни жуда яхши ҳис қилганимда аллақачон янги жамоада шуғулланаётган бўлардим. Таклиф бўлган жамоаларнинг мураббийларига соғлигимни яхшилаётганим сабабли ҳозир футбол ҳақида ўйламаётганимни айтдим.

— Наҳотки, биринчи даврани ҳам даволаниш билан ўтказиб юборишингиз аниқ бўлса?
— Ҳа, бу аниқ бўлиб турибди. Янги жамоа билан шартнома тузиб, лекин у ерда шуғулланмасам буни мен учун нима кераги бор? «Насаф»да ҳам соғлигим туфайли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Атайлаб ўйнамаслик менга хос бўлган нарса эмас. Қачонки, ўзимни яхши ҳис қилсам ўшанда майдонга тушаман.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 09:06, 01.02.2013.
Ўқилди: 4591 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.