«Тоттенҳем» футболчиси Гарет Бейл «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, Роналду дунёдаги энг серқирра футболчи. Кўпчилик унинг аваллари худди мендай ўйнаганини айтмоқда. Мен ўз ўйинимни намойиш этишда давом этаман.
Месси ва Роналду ўзга сайёрадан келган футболчилар. Мен Роналду кўрсатган ўйиннинг ҳеч бўлмаса ярмича ўйнай оласам дейман»,- дейди Бейл.