Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Фернандо Йерро "қаймоқранглилар"нинг ёш ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг шаънига мақтовлар айтиб ўтди, дея хабар беради испан матбуоти.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли француз футболчиси Испания кубоги ярим финалида "Барселона"га қарши ўйинда асосий таркибда тушди ва каталонияликлар дарвозасига жавоб тўпини киритиб, ўйин қаҳрамонларидан бири бўлди.
"Бу ёшдаги футболчилар клубнинг бош жамоаси таркибида ҳаракат қилаётган экан, демак, унинг савияси шунга лойиқ. Айтардимкм, бу ҳатто жуда ҳам нотабиий эмас. Бу ҳолат ҳужумчилар билан рўй бериб туради, уларнинг вазифаси бошқача ўйинни талаб қилади. Шунинг учун Варанга нисбатан сабр қилиш керак ва унинг ўсиши учун қулай шароит яратиш лозим. Шунингдек, битта ўйинга қараб, яхши ва ёмон дея ҳукм чиқармаслик керак", - дейди Йерро.