Парижнинг “ПСЖ” клуби “Ревел” дарвозасига жавобсиз тўққизта гол урди, аммо “Ревел” бош мураббийи Николас Жине гегемондан умуман хафа бўлмади – аксинча, ўйиндан сўнг у “ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрикега мурожаат қилди ва у билан узоқ вақт гаплашиб олди.
Маълум бўлишича, Жине Луис Энрикени мақтаган: "Мен Перпиньянданман, у Испаниянинг ёнида. Мен ҳам каталонияликман.
Луис Энрике нима қилаётганига қойил қоламан. Менимча, у "ПСЖ" билан ғалаба қозониш учун идеал мураббий.
Мен унга шундай дейман", - дея Жиненинг сўзларидан иқтибос келтиради Италиянинг ItaSportPress ахборот агентлиги.