Дортмунднинг “Боруссия” клуби етакчиларидан бири Марко Ройс бўлажак Европа чемпионати-2024даги иштироки ҳақидаги саволга жавоб берди:
“Aлбатта, мен уй турниримизда ўйнашни хоҳлайман. Лекин мен бу ҳақда ҳали ўйламайман, чунки Еврога ҳали вақт кўп.
Ҳар қандай башорат учун ҳали эрта. Aйни дамда бор эътиборимни "Боруссия"нинг ўйинларига қаратганман", - деди ярим ҳимоячи.