Кириш Регистрация

"Наполи" янги трансферни амалга оширишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

"Удинезе" ярим ҳимоячиси Лазар Самарджич жорий қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Руди Галетти ижтимоий тармоқ хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда томонлар келишувнинг якуний тафсилотлари бўйича муҳокамаларни якунламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, "Наполи" 21 ёшли ярим ҳимоячи учун 23 миллион евро тўлайди. Қўшимча бонуслар ҳам тақдим этилади. Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам ушбу трансфердан манфаатдор ва неаполликлар билан шахсий шартномаси шартларини келишиб олган.

Жорий мавсумда Самарджич Италия А Сериясида "Удинезе" сафида 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Киритилди: 19:59, 09.01.2024.
Ўқилди: 1271 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик