Франциянинг "ПСЖ" клуби президенти Носир Ал-Хелайфи клубдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
"Биз кўп ишларни қилдик, баъзилари ишлади, баъзилари эса йўқ. Биз хато қилдик, бу нормал ҳолат. Ҳозир биз француз футболчилари билан узоқ муддатга жамоа туздик, биз шошилмаяпмиз. Биз яхши техник гуруҳ яратдик, тизим ҳам ўзгарди ва мен буни кўрганимдан хурсандман. Биз футбол ўйнаймиз, улар бир жамоа бўлиб ўйнашади, биргаликда ҳимояланишади, муҳит ажойиб.
Ўзгартириш, янги нарсаларни қуриш вақти келди. Парижда бизда дунёнинг энг яхши футболчиси бор ва бугун биз дунёнинг энг яхши клубларидан биримиз. УЕФА рейтингида тўртинчи ўринни эгаллаб турибмиз. Биз 2011 йилда келганмиз ва рейтингда қайси ўринда эканлигимизни билмайман. Биз олдинга интилишда давом этишимиз ва ғалаба қозониш учун ишлашимиз керак, жумладан, Чемпионлар лигасида ҳам, лекин Чемпионлар лигасига шунчалик босим ўтказиш хато бўлгандир. Футбол унчалик оддий эмас", - деди Ал-Хелайфи Marca билан суҳбатда.
Ал-Хелайфи инвестиция фонди 2011 йилда "ПСЖ"ни сотиб олган. Ўшандан бери жамоа тўққизта чемпионлик, олтита Франция кубоги ва олтита Лига кубоги, шунингдек, ўнта Франция Суперкубогини қўлга киритди.