"Челси" марказий ҳимоячиси Тьяго Силва Англия лига кубоги ярим финалида майдонга тушган энг ёши катта иккинчи футболчи ҳисобланади.
Opta маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи Райан Гиггздан кейин EFL ярим финал ўйинида иштирок этган энг кекса футболчи бўлди. Ўшанда "Манчестер Юнайтед" футболчиси 40 ёшу 39 кунлигида "Сандерленд"га қарши ўйнаган. Бу 10 йил аввал содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 28 август куни Силва “Челси”га ўтиб, клуб билан 2020/21 йилги мавсум охиригача шартнома имзолаганди.