Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция 3-1 Сенегал
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

ФИФА Овермарсга нисбатан тақиқни узайтирди

Баҳо:
+ | -

Марк Овермарснинг футболдан четлатилиши бутун дунё бўйлаб узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс”, “Арсенал” ва “Барселона”нинг собиқ футболчиси Амстердам клубининг техник директори лавозимини эгаллаб туриб, аёл ҳамкасбларига ноўрин хабарлар йўллаган эди. У жинсий олатни суратини "Аякс" ходимига юборди ва қиз ҳам таъқибга учради. Жанжалдан кейин Овермарс ишдан бўшатилди, шундан сўнг у Бельгиянинг "Антверпен" клубида худди шундай лавозимни эгаллади.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Спорт юрисдикцияси институти (ISR) Овермарсни икки йилга (бири шартли) Нидерландиядаги барча футбол фаолиятидан четлатган эди. Синов муддати - икки йил.

ESPN нашрининг хабар беришича, ФИФА Овермарснинг дисквалификация муддатини глобал миқёсда узайтирди. Энди Марк профессионал футболда ҳеч қандай лавозимни эгаллай олмайди - у "Антверпен"даги лавозимини тарк этишга мажбур бўлади.

Киритилди: 15:41, 10.01.2024.
Ўқилди: 1157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик