Кириш Регистрация

Хави "Барселона"нинг минимал ҳисобдаги ғалабалари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес жамоанинг минимал ҳисобдаги ғалабалари ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бу шунчаки воқеалар ривожи шундай бўлди. Ўйлайманки, биз кўп ўйинларда ишончлироқ ғалаба қозонишга лойиқ эдик, бошқа ғалаба қозонган ўйинларда эса мағлубиятга лойиқ эдик", - деди Хави Marca нашрига.

Испаниялик мутахассис жамоаси "Осасуна"ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, финалда ҳам худди шундай ҳисобда ғалаба қозонса, бунга қарши эмаслигини тан олди.

11 январь куни "Барселона" ва "Осасуна" клублари Испания Суперкубогининг асосий ўйинига кимлар боришини билиб олишади. 1/2 финалнинг бошланиши Тошкент вақти билан 23:59 га белгиланган.

Киритилди: 21:37, 10.01.2024.
Ўқилди: 1872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.