Мбаппе узоқ вақтдан бери "Реал Мадрид"нинг асосий мақсади бўлиб келганини ҳамма билади ва сўнгги икки ҳафта ичида унинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар янги куч билан тарқала бошлади. Aммо, агар Килиан бу ёзда «ПСЖ»да қолса, кўплаб ОAВ маълумотларига кўра, "Лос Бланкос" бошқа элит ҳужумчи - Эрлинг Холандга ўтади.
Мадрид клуби инглиз клубларига нисбатан қулай ҳолатда. AS хабарига кўра, "Манчестер Сити" ўз юлдузини хорижга 200 эмас, 100 миллион еврога сотади, бу "Реал" учун жуда фойдали сумма. Ҳар эҳтимолга қарши мадридликлар Холанднинг трансфери учун замин тайёрламоқда ва унинг футболчиларидан бири бу борада клубга ёрдам бермоқда.
Нуфузли журналист Ману Карренё Cadena Cer'га Жуде Беллингем Эрлинг билан мунтазам мулоқот қилиб туришини ва уни Мадридга кўчиб ўтишга кўндираётганини айтди:
“Билишимча, Беллингем ва Холанд деярли ҳар ҳафта гаплашишади. Улар Дортмунддан бир-бирларини яхши билишади.
Беллингем унга қўнғироқ қилади ва "Реал Мадрид"га ўтишини сўрайди. Aфтидан, Холанд Манчестерни ёқтирмайди", – деганди журналист.
Aнглиялик ярим ҳимоячи айнан Винисиус билан бир хил иш қиляпти, у мунтазам равишда Жуд билан Мадридга ўтиш ҳақида гапириб турарди. Беллингем бу тактика ишлаётганини ўз тажрибасидан билади.