Жейдон Санчо "Боруссия"га қайтди. Дортмунд клуби 23 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед"дан мавсумнинг қолган қисми учун ижарага олганини расман эълон қилди.
Жамоа матбуот хизмати Санчо 10-рақамли футболкада ўйнашини маълум қилди.
Санчо 2017 йилдан 2021 йилгача Дортмунднинг "Боруссияси"да ўйнаган, ўшанда унинг рақами 7 эди.