«Реал» ҳужумчиси Хоселу суд орқали ўзининг собиқ жамоаси «Алавес»дан 300 минг евро ундирмоқчи.
Испаниялик футболчи 2019-2022 йилларда мазкур клуб сафида тўп тепган. "Алавес" билан шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун Хоселу компенсация талаб қилмоқда.
"Алавес" эса бу борада баёнот бериб, Хоселудан ҳеч қандай қарзи йўқлигини, аксинча, жамоа футболчига шартномани узайтириши таклифини бергани, аммо у таклифга рад жавобини берганини маълум қилди.
Маълумот ўрнида. Хоселу «Алавес» сафида жами 113та ўйинда майдонга тушиб, 36 гол ва 11 ассист муаллифи бўлган.