«Анжи» ярим ҳимоячиси Муборак Буссуфа жамоадоши Кистофер Самбанинг «ҚПР»га ўтиши борасида фикр билдирди.
«Криснинг кетганидан афсусданман. Нималар содир бўлганини эса билмайман. Бизда бу ҳақда кўп маълумот йўқ. Фақат шуни айтишим мумкинки, у жамоа учун жуда керакли футболчи эди. Баъзида ҳаёт ўзинг хоҳламаган қарорни қабул қилишинга мажбур этади. Самбага фақат яхшиликларни тилаб қоламан»,- дейди футболчи.