Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клубининг собиқ футболчиси Жейми Каррагер “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Тен Хаг энди янги раҳбар келганидан кейин синов муддатида. У мавсум охиригача вақтинчалик мураббий. Агар жамоа натижаларда олдинга силжимаса, у ишдан бўшатилади", - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Telegraph.
Эслатиб ўтамиз, британиялик миллиардер Жим Рэтклифф яқинда манкунианликлар клуби акцияларининг бир қисмини сотиб олган эди.