Январь охири - февраль ойи бошида "Интер Майами" "Ал-Ҳилол" ва "Ан-Наср"га қарши ўйинлар ўтказади. Бу учрашувларнинг иккинчиси алоҳида эътиборни тортади, чунки майдонда Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг йўллари яна кесишиш арафасида.
"Интер Майами" ҳозирда мавсумолди тайёргарликни ўтказмоқда ва жамоа бош мураббийи Херардо Мартино ўз юлдузларини ўйинга олиб боришга мажбур. "Интер Майами" шартнома бўйича асосий таркибидар ўйинларда фойдаланиши шарт.
“Кўрамиз, футболчиларимиз қандай жисмоний ҳолатда – тайёрми ёки йўқми. Лекин биз тушунамизки, шартнома қисми бизнинг энг яхши ўйинчиларимиз бўлишини талаб қилади", - дея Мартино сўзларини келтирмоқда Goal портали.