Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

"Нефтчи" бугун "Актобе" билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Анталья шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси бугун дастлабки ўртоқлик, яъни назорат учрашувини бошлайди. Бу баҳсда жамоа Қозоғистоннинг "Актобе" клуби билан куч синашади. Жамоалар илгаритдан бир бирини яхши билади. Совет давридаги мамлакат биринчилигида иккала жамоа  иккинчи лига мусобақаларида саккиз марта бир бири билан юзлашган. Бу учрашувларда фарғоналиклар 4 марта, қозоғистонликлар эса 3 марта ғолибликни қўлга киритган. Битта баҳс дуранг натижа билан тугаган.

"Актобе" футбол клуби 1967 йилда ташкил топган. Қозоғистон мустақилликка эришгач, мамлакат футбол мусобақаларида фаол қатнашиб келган жамоа етакчи ўринларни эгаллаб 5 марта чемпион бўлган, 4 марта кумуш ва 4 марта бронза медалини қўлга киритган. Бир марта Қозоғистон республикаси кубоги соҳиби бўлган.

Бугун "Нефтчи" Қозоғистоннинг ана шу машҳур клуби билан назорат-синов баҳсини ўтказиш учун майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

 

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 11:07, 13.01.2024.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.