Босния паспортига эга сербиялик ярим ҳимоячи Раде Крунич ниҳоят "Фенербахче"га кўчиб ўтди - ўтган ёзда, истанбулликларнинг футболчига қизиқиши ҳақидаги илк миш-мишлар пайдо бўлганди.
Крунич "Фенербахче"дан бу трансферга жуда катта қизиқиш борлигини тасдиқлади:
"Фенербахче" бу ерда бўлишимни жуда хоҳларди ва бу мени мотивация қилмоқда. Ниҳоят мен шу ердаман.
Клуб мухлислари клуб учун қўлимдан келган барча ишни қилишимга ишонч ҳосил қилишлари мумкин", - дея Раде Круничнинг сўзларини келтиради panetamilan.it. Aввалроқ Крунич Италиянинг “Милан” клубида тўрт йил тўп тепган.