Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Испания чемпионати. «Барселона» очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Испания премьер лигаси 22 турининг марказий учрашуви «Валенсия» ҳамда «Барселона» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувни мезбонлар жуда фаол бошлашди. Айниқса, Эвер Бонега ҳамда Тина Кошталарнинг узоқ масофадан берган зарбалари жуда хавфли чиқди. Шундай ҳужумларнинг бирида тўп ҳаволатиб жарима майдончасига етказиб берилди. Тўпни ҳимоячи Пике қайтарди, лекин ҳимоячилардан аввалроқ тўпга етиб келган Эвер Бонега бир ҳаракат билан уни ўзига тўғирлаб олди ва Валдес қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди 1:0.

Голдан сўнг «Барселона» ҳужумга зўр берди. Қарши ҳужумлардан бирида Педро жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиси томонидан чалинди ва ҳакам «Валенсия» дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жаримани амалга оширишда Леонель Месси аниқ ҳаракат қилди 1:1. Таъкидлаш жоизки, бу Мессининг чемпионат учрашувларида киритган 34 голи бўлди.

Иккинчи тайм ҳам жуда қизиқарли тарзда кечди. Гол бўлмаганини инобатга олмасак мухлислар ҳақиқий грандларнинг баҳсига гувоҳ бўлишди. Айниқса мезбонларнинг уюштирган ҳужумлари жуда хавфли кўриниш олди. Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, шу кеча дарвозабон Виктор Валдес бўлмаганида учрашувда «Валенсия» ғалаба қозонар эди. «Барселона» посбони бир қатор вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Шу тарзда учрашув 1:1 ҳисобдаги дуранг билан ўз ниҳоясига етди.

Валенсия – Барселона 1:1 (1:1)
Голлар:  Банега (33), Месси (39, пенальти ). 
Валенсия:  Гуаита, Жоау Перейра, Рами, Р. Кошта, А. Сиссоко, Тино Коста, Руис, Бернат (Пьятти, 70), Банега (Каналес, 64), Гуардадо (Жонас, 86), Сольдадо.
Барселона:  Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано (Пуйоль, 55), Альба, Бускетс, Хави (Алькантара, 90), Фабрегас (Вилья, 72), Педро, Месси, Иньеста.

Малага – Сарагоса 1:1 (1:1)
Голлар:  Поштига (13), Иско (23, пенальти).
Малага:  Кабальеро, Лугано, И. Камачо, Велигтон, Хесус Гамес, Иско, Тулалан, Хоакин (Савиола, 60), Портильо, Элизеу (С. Санчес, 22), Санта Крус (Баптиста, 69).
Сарагоса:  Р. Хименес, Паредес, Фернандес, А. Гонсалес, Минеро, Хосе Мари, Апоньо, Мовилья (Родри, 65), В. Родригес (Рочина, 74), Поштига (Пинтер, 90), Пако Монтаньес.
Огоҳлантиришлар: Паредес (21), Минеро (40), Портильо (55), Хосе Мари (64), Велигтон (68), Тулалан (80), Родри (81), Баптиста (82).
Четлатиш: Хосе Мари (90).

Севилья – Райо Вальекано 2:1 (1:0)
Голлар:  Ракитич (45), Домингес (51, пенальти ), Негредо (54).
Севилья:  Бету, Сисиньо (Коке, 44), Фасио, Спахич, Ф. Наварро, Медель, Кондогбиа (Мадуро, 74), Навас, Ракитич, Рейес (Ману, 70), Негредо.
Райо Вальекано:  Рубен Андраде, Тито, Гальвес, Жорди Амат, Касадо, Трашоррас (Адриан, 88), Фуэго, Бангура, Домингес, Хосе Карлос (Васкес, 78), Делибашич (Лео Каррильо, 61).
Огоҳлантириш: Хосе Карлос (26), Ф. Наварро (50), Гальвес (58), Тито (69), Фасио (76), Спахич (81), Бангура (83), Ракитич (89).
Четлатиш:  Ракитич (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:18, 04.02.2013.
Ўқилди: 10063 марта.
Фикрлар: 57 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.