Кириш Регистрация

Боян Цигер "Нефтчи" футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун сербиялик  тажрибали футболчи Боян Цигер  "Нефтчи" билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоанинг ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Боян Цигерга Ўзбекистон Суперлигаси бегона эмас. Футболчи 2021-2022 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида фаолият олиб борган. Боян ўтган мавсум Малайзия Премьер-лигаси вакили "Кедах Дарул Аман" клубида ўйнади.

Фаолияти давомида Сербия ва  Черногориянинг футбол лигаларида ўйнаган. Цигер Сербия кубоги соҳиби ҳисобланади.

"Аҳил жамоамиз ва жонкуяр мухлисларимиз номидан Боян Цигерга янги мавсумда "Нефтчи"даги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!" - дейилади фарғоналикларнинг расмий баёнотида.

Киритилди: 16:05, 14.01.2024.
Ўқилди: 2473 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик