Миср терма жамоаси юлдузи Муҳаммад Салоҳ 4 та турли Африка Миллатлар Кубогида гол киритган биринчи мисрлик футболчига айланди.
Кеча Миср ва Мозамбик терма жамоалари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Салоҳ 99+7ʼ дақиқада пенальтидан гол уриб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. У шунингдек жамоасининг 1-голига ассистентлик қилганди.