Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович яна бир марта «Барселона» собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиолани ҳақорат қилиб ўтди. Бу сафар футболчи ўзининг «Мен, Златан Ибраҳимовичман» китобида бу гапларни таъкидлаб ўтган.
Футболчи мураббийнинг фаолиятини баҳолар экан, унинг «Бавария»га ўтиши борасида: «Бу қўрқоқларнинг иши. Гвардиола - фаолиятимдаги энг қўрқоқ ва ёмон мураббий!», дея қайд этиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович Гвардиола бошчилик қилган «Барселона» клубида тўп сурган эди. Аммо уларнинг ҳамкорлиги бир йил давом этган, Гвардиола уни жамоасида кўришни истамагач, футболчи кетишга мажбур бўлганди.