Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон - Сурия ўйинидан келиб чиққан баъзи хулосалар

Баҳо:
+ | -

Осиё кубогининг илк ўйинида деярли барча терма жамоамиздан ғалаба кутганди. Аммо қийин ўйинда дуранг билан кифояландик. Агар ўйин сўнгидаги гол офсайд туфайли бекор қилинмаганида ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

1. Ўзбекистон Осиё чемпионатларинининг биринчи ўйинини ҳеч қачон яхши ўтказмаган (2011 йилги турнирда Қатарга қарши ўйин бундай мустасно). Ҳар сафар қийналганмиз. Футболчиларимизнинг маҳорати эвазига бир амаллаб ютиб олардик. Шахсан ўзим, бу сафар ҳам қийин ўйин бўлишини кутгандим. Ёмон ўйнамадигу, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик (Сайфиев, Шукуров). Аслида январь ойида футболчиларимизни юқори формага чиқиши осон иш эмас. Боиси, Суперлига ва ОЧЛда мавсум декабрь ойи бошида якунига етади. Футболчилар 1-2 ҳафта дам олиб, тайёргарликни бошлашди. Ўйинчилар жисмоний жиҳатдан маълум савияга чиққан бўлса-да, ўйин "тонус"ига киришга улгурмади. Боз устига, терма жамоамиз Осиё кубоги олдидан атиги 2 та назорат ўйинини ўтказди. Бу кам.

2. Умид қиламан, Катанец консерватив услубидан воз кечиб, кейинги ўйинларда номдор футболчиларни эмас, айни пайтда яхши тайёргарликка эга ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланади. Масалан, Сурияга қарши ўйинда Аббос Файзуллаев асосий таркибда ўйнашга муносиб эканини исботлади.

3. Катанец ҳужум чизиғида Ўруновни ўйнатиб кўрди. Зич ҳимояланадиган жамоага қарши баҳсда бу ўзини оқламади. Остонга бўш ҳудуд кўпроқ керак экан. Шунинг учун қанотларда унинг фойдаси кўпроқ тегиши мумкин. Ҳиндистон ҳам бутун жамоа бўлиб ҳимояланишини инобатга олсак, Остонни ҳужумга эмас, қанотга қўйгани маъқул (Сурияга қарши ўйиннинг сўнгги ярим соатида бўлгани каби).

Бундан ташқари, "автобус" қўядиган жамоаларга қарши баҳсда Жамшид Искандаровнинг фойдаси тегади. Боз устига, унинг Ўрунов билан яхши тандем эканини инобатга олсак, ҳиндларга қарши ўйинда Жамшид асосий таркибда ўйнаши керак, назаримда.

4. Аслида Ўзбекистон миллий жамоамизнинг ҳозирги тайёргарлиги ёмон эмас. Фақат озгина ноодатий комбинацияларни кўпайтириб, стандарт вазиятлардан фойдаланиш ҳақида кўпроқ бош қотириш керак.

5. Гуруҳ босқичидаги 3 та ўйин ва нимчорак финал баҳси Ўзбекистон учун юқори формага чиқишга ёрдам берадиган ўйинлар вазифасини ўташи керак. Стратегик нуқтаи назарда олиб қараганда, биз чорак финалдан бошлаб энг юқори формага чиқа олишимиз керак. Катанец шундан келиб чиқиб, ротация қилиш орқали, ўйинчиларнинг чорак финалгача яхши тонусга кириб олишини таъминлаши талаб этилади.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 17:16, 15.01.2024.
Ўқилди: 6064 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик