Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Одил Аҳмедов: «Ким кучли бўлса, ўша футболчи ўйнайди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида анчадан бери ҳаракат қилмаган Одил Аҳмедов, эртага Гонконгга қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Унинг ўзи ҳам терма жамоани соғингани бор гап.

“Терма жамоага келиш ҳар доим ёқимли. Жисмоний томондан ўйинга тайёрман. Терма жамоадан таклиф олганда, ҳамиша буни хурсандчилик билан қабул қиламан”, дейди “Анжи” билан 2015 йилгача шартномага эга бўлган ярим ҳимоячи.

Ҳозирги кунда терма жамоанинг марказий ярим ҳимоя зонасида рақобат кучайиб бормоқда. Бу чизиқда Одил Аҳмедов, Темур Кападзе, Фозил Мусаев, Азиз Ҳайдаров каби футболчилар тўп суради.

“Футболда ким кучли бўлса, ўша ўйнайди. Мен рақобатдан қўрқмайман. Аксинча, рақобат кучли бўлса, футболчида ҳам, жамоада ҳам ўсиш бўлади”, дейди Одил Аҳмедов.

“Футболда жароҳатлар ва дисквалификациялар бўлиб туради. Футболчилар бир-бирининг ўрнини тўлдириб ўйнаши керак. Шунинг учун ҳам жамоа дейилади”, дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:07, 05.02.2013.
Ўқилди: 8236 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.