"Барселона" Андреас Кристенсендан янги позицияда фойдаланишни режалаштирмоқда.
Испания Суперкубогида "Реал Мадрид"га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, "Барселона" спорт директори Деку клуб қишки трансфер ойнасида таянч ярим ҳимоячини қўлга кирита олмаслигини тасдиқлади.
Дастлаб спорт раҳбарияти ва мураббийлар штабининг ғояси трансфер бозорида ушбу позицияни мустаҳкамлай оладиган футболчини топиш эди. Бироқ, Barca Studiosнинг 49 фоиз улушини сотиб олган Libero инвестиция фондидан тўловлар ҳамон кечикмоқда. Бу пулсиз "кўк-анорранглилар" янги ўйинчиларни қўлга кирита олмайди.
Шу муносабат билан "Барселона" раҳбарлари ҳозирги таркиб футболчилари орасидан янги ҳимоячи топишга қарор қилишди. Бош мураббий Хави ва спорт директори Деку Андреас Кристенсеннинг номзоди ҳақида қарор қабул қилишди - у ўйинни яхши ўқийдиган, яхши узатмага эга ва тўпни яхши ўтказадиган ақлли футболчи саналади.
Кристенсен вақти-вақти билан Менхенгладбахнинг "Боруссия", "Челси" ва Дания терма жамоасида таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаган.