Гонсалу Рамушнинг соғлиғида жиддий муаммолар бор.
Record хабарига кўра, "ПСЖ" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси сўнгги бир неча ҳафта давомида жиддий вирусли касалликдан даволанмоқда. Шу сабабли, бошқа асоратлар қаторида, футболчи олти килограммни йўқотди.
Қайд этилишича, Рождество байрамларида Рамуш Португалиядаги касалхонага ётқизилган. "ПСЖ" футболчининг аҳволини кузатишда ёрдам сўраб "Бенфика"га мурожаат қилди ва Гонсалунинг собиқ клуби рози бўлди.
Футболчи ҳозир тузалиб кетди ва йўқотилган вазнини қайтаришга яқин турибди.
"ПСЖ" Рамушни 2023 йилнинг августида "Бенфика"дан ижарага олган ва ноябрда 22 ёшли ҳужумчини сотиб олганди.