"ПСЖ" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Мен ҳаётимда ва карерамда шундай даражага етдимки, энди мажбурлашни хоҳламайман. Агар менга рухсат берилса, мен жуда мамнун бўлардим, лекин бунинг иложи бўлмаса, мен тушунаман.
Ҳар қандай спортчи учун Олимпиада ўйинлари алоҳида ўрин тутади ва мен Токиога боришни хоҳлардим, чунки мен ҳамма нарсада ғалаба қозонишни ва Франция терма жамоаси тарихига ўз номимни муҳим ўйинчи номи сифатида ёзишни хоҳлайман", — деди Мбаппе.
Франция терма жамоаси билан 25 ёшли Килиан Мбаппе 2018 йилги жаҳон чемпиони, шунингдек, 2020/2021 йилги мавсумда УEФА Миллатлар лигаси ғолиби бўлди.У 2022 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди.