"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиолага миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФA The Best маросимида “кўк-анорранглилар”нинг собиқ устози аввалроқ унинг қўл остида футболчи сифатида ўйнаган Хавини қўллаб-қувватлашини билдирган эди.
“Мен Хосепга раҳмат айтмоқчиман. Интервьюни ўқишим биланоқ унга раҳмат ёздим. У "Барселона"га мураббийлик қилиш қанчалик қийин иш эканлигини билади.
Ҳозир мен президентнинг борлиги ва унинг оптимизмидан хурсандман”, деди Хави матбуот анжуманида.
"Барселона" айни дамда Ла Лигада биринчи ўриндан 8 очко ортда қолмоқда. Жамоа чемпионатда учинчи ўринни эгаллаб турибди.