Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Игорь Штимац: «Ўзбекистонга қарши ҳужумкор таркибни танлайман»

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игорь Штимац Осиё кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон — жуда яхши ва рақобатбардош жамоа. Бу жамоанинг сўнгги натижалари унинг қандай кучга эга эканини кўрсатмоқда. Биринчи турда ғалаба қозона олмагани, уларга босим ўтказади.

Бизни илк дақиқаларданоқ прессингга тўла ўйин кутиб турибди. Бунга дош бериш йўлини топишимиз керак. Бизнинг футболчилар ҳам ҳаяжонда. Лекин уларда яна бир имконият борлигидан ўйинчилар хурсанд.

Етакчи ўйинчиларимиздан бири Саҳал ҳали ўйинга тайёр эмас. Бундан ташқари Австралияга қарши ўйиндан кейин яна 2 футболчимизда ҳам муаммо юзага келган. Уларни айтмайман. Ўзбекистонга қарши ўйинда бошқа ўйинчилар майдонга тушади.

Биз ҳужумкор ўйин услубини танлаймиз. Австралияга қарши ўйинимизни таҳлил қилиб, шунга амин бўлдимки, бизда имкониятлар кўп бўлди, аммо дарвозага зарба бериш ўрнига пас беришга қарор қилдик. Бу мени ранжитди.

Катанец иккимиз бир-биримизни яхши биламиз. Сречко Ҳиндистоннинг биринчи ўйинини томоша қилганига шубҳам йўқ. Шунингдек, мен ҳам Ўзбекистоннинг ўйинини кўрдим. Ўзбекистоннинг хавфли жиҳатларини йўққа чиқаришга ҳаракат қиламиз, — деди Штимац.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:11, 17.01.2024.
Ўқилди: 3923 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик