Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

«Наполи» Траоре трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Наполи" "Борнмут" ва Кот-д'Ивуар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамед Траорени сотиб олди. Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар берди.

23 ёшли ярим ҳимоячи 6 ойлик ижара эвазига партенопияликлар сафига қўшилди. Бу муддатдан кейин “Наполи” футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Траоре "Борнмут"да бир йил ўйнади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда "гилослар" сафида бор йўғи олтита ўйин ўтказиб, битта гол урган. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 18 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 23:55, 17.01.2024.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.