Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Киммих "Бавария" машғулотларини ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

Яқинда "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихнинг учинчи фарзанди дунёга келди (2019 йилда ўғил, 2020 йилда қиз туғилган). Шу сабабдан 28 ёшли футболчи жума (19 январь) кунига қадар жамоавий машғулотларни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Мюнхен клуби бош мураббийи Томас Тухель гапириб ўтди.

“Киммих яна ота бўлди, она-бола соғ-саломат. Киммих жума куни яна жамоа билан машғулот ўтказиши керак", - дея Тухелнинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Максимилиан Кох ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Киммих “Бавария”га 2015 йилнинг июлида “Штутгарт”дан келиб қўшилганди. Трансфер суммаси 8,5 миллион еврони ташкил қилди.

Киритилди: 08:07, 18.01.2024.
Ўқилди: 649 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.