"Севилья"га ижара асосида ўтган "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Ганнибал Межбри ўзининг кумирлари ҳақида гапирди.
15 январь куни испан клуби 20 ёшли футболчини 20 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан расман ижарага олди.
"Менинг севимли футболчим - Aндрес Иньеста, менга Зинедин Зиданнинг ўйини ҳам ёқади. Aлбатта, бу мен улар каби ўйнайман дегани эмас, лекин мен анчадан бери уларга қойил қолганман. Умид қиламанки, бу қадам мен учун худди шундай мартаба йўлидаги биринчи қадам бўлади", - деди футболчи.