"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги "Милан"нинг А Серия чемпионлигини қўлга киритиш имкониятларини баҳолади.
“Скудетто учун пойгами? Айни дамда бор эътиборимни Италия Суперкубогига қаратганман. Биз мумкин бўлган 60 очкодан 51 очко олишга муваффақ бўлдик, аммо бошқа жамоа (Ювентус) ҳам яхши очко тўплади. "Охирги 5 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонган ва охиригача таслим бўлмайдиган "Милан"ни ҳисобдан чиқармаслигимиз керак", - деди Индзаги матбуот анжуманида.
Айни дамда “Интер” “Ювентус”дан икки очколик фарқ билан А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Милан” учинчи ўринда ва пешқадамдан 9 очко ортда қолмоқда.