Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Испания кубоги. «Атлетико» Суперкубокдаги мағлубият учун «Реал»дан реванш олди

Баҳо:
+ | -

Испания кубогининг нимчорак финал босқичида «Атлетико» ва «Реал» клублари ўзаро тўқнаш келиб қолганидан хабарингиз бор. «Метрополитано»да бўлиб ўтган ўйин, худди Испания суперкубогида бўлгани каби, драматик тарзда ўтди.

Баҳснинг 39-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Самуэл Лино ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймнинг илк дақиқасида «Атлетико» дарвозабони Ян Облак ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

57-дақиқада эса форвард Альваро Мората дарволзабон Андрей Луниннинг хатосидан фойдаланиб, «матрачсилар»ни олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 8 дақиқа қолганида Хоселу ҳисобни тенглаштирди. Натижада жамоалар экстра-таймларда ўйинни давом эттиришди.

100-дақиқада эса Антуан Гризманн ажойиб юришни амалга ошириб, "Атлетико"ни яна олдинга олиб чиқди. Қўшимча бўлимлар  тугашига 1 дақиқа қолгани Родриго Рикельме мезбонларнинг тўртинчи голини уриб, ўйин  тақдирини ҳал қилди.

Эслатиб ўтамиз, Испания суперкубоги ярим финалида асосий вақтда 3:3 ҳисоби қайд этилган бўлиб, қўшимча бўлимларда "Реал" иккита гол урганди. "Қироллик клуби" Испания кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа сафар совринни бошқа клубга топширадиган бўлди.

Испания кубоги, нимчорак финал
Атлетико – Реал Мадрид 4:2 (1:1, 1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 39 Лино, 1:1 – 45, автогол Облак, 2:1 – 57 Мората, 2:2 – 82 Хоселу, 3:2 – 100 Гризманн, 4:2 – 119 Рикельме.
Атлетико – Облак, Хименес, Эрмосо, Витцель, Льоренте (Барриос, 98), Коке, Сауль (Молина, 56), Де Поль (Аспиликуэта, 105; Савич, 116), Гризманн, Мората (Депай, 98), Лино (Рикельме, 90).
Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль, Начо (Фран Гарсия, 105), Рюдигер, Менди (Браим Диас, 66), Модрич (Кроос, 66), Вальверде (Тчуамени, 73), Камавинга (Себальос, 105), Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго (Хоселу, 80).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (45), Камавинга (56), Мората (58), Браим Диас (68), Эрмосо (68), Де Поль (78), Коке (80), Симеоне (83), Тчуамени (85), Беллингем (87), Карвахаль (89), Гризманн (101), Витцель (113).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:45, 19.01.2024.
Ўқилди: 4202 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.