Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Гонконг бош мураббийи ўз сўзининг устидан чиқди

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари Осиё кубогининг саралаш босқичини 1 очко билан бошлайдиган бўладилар.

Дастлабки 45 дақиқа давомида ташаббус тўлалигича мезбонлар томонида бўлди, гонконгликлар дарвозаси олдида кўплаб голга тортадиган вазиятлар яратилди. Аммо уларни голга айлантира оладиган футболчи топилмади. Меҳмонлар ҳимояда фаол ҳаракат қилишганини таъкидлаш лозим.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Гонконг миллий терма жамоаси майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Аммо  ўзбекистонликлар бу устунликдан ҳам фойдалана олишмади. Одил Аҳмедовнинг зарбаси дарвоза тўсинига теккан бўлса, бошқа зарбалар дарвоза чизиғини кесиб ўтмади. Ҳисоб — 0:0.

Гонконг терма жамоаси бош мураббийи Кам Пан Гон ўз сўзининг устидан чиқиб, терма жамоамизга сюрприз совға қилди.

ОСИЁ КУБОГИ-2015. САРАЛАШ. "Е" ГУРУҲИ. 1-ТУР
ЎЗБЕКИСТОН - ГОНКОНГ - 0:0
Огоҳлантиришлар: Йапп Хунг Фай (61), Бай Хе (90+1)
Четлатиш: Ло Кван Йи (59)
Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 4. Артём Филипосян, 5. Анзур Исмоилов, 6. Жасур Ҳасанов, 7. Азизбек Ҳайдаров, 8. Сервер Жепаров (Марат Бикмаев 82), 9. Одил Аҳмедов, 10. Улуғбек Бақоев, 18. Темур Кападзе (Александр Гейнрих 45), 22. Шоҳрух Гадоев (Санжар Турсунов 70), 23. Акмал Шораҳмедов
Гонконг: 1. Япп Хунг Фай, 2. Ли Чи Хо, 3. Ман Пей Так (Хуанг Йанг, 12), 4. Бай Хе, 7. Чан Сью Ки (Лам Хок Хей, 69), 8. Ли Хонг Лим (Чу Чун Кит 80), 12. Ло Кван Йи, 13. Чеунг Кин Фунг, 15. Чан Вай Хо, 22. Жеймс Макки, 23. Чу Сью Кей

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:04, 06.02.2013.
Ўқилди: 7810 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.