Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Турон» клубга эгалик қилиш истагидагилар билан музокара ўтказишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Про лигага тушиб кетган «Турон» футбол клуби молиявий қийинчилик сабаб фаолиятини давом эттириши сўроқ остида экани ҳақида маълум қилгандик.

18 январь куни клуб бош директори Ассоциация ҳамда Лигага хат йўллаб, футболга бефарқ бўлмаган тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди. ПФК «Турон» МЧЖ янги ҳомийлар жалб этиш, ўзаро келишув асосида клубга эгалик қилиш ҳуқуқини беришга тайёр деб ёзилади хатда.

Бунда клуб фаолияти ва инфратузилмасини сақлаб туриш учун баъзи талаблар бор:

— клуб фаолиятини ривожлантириш;

— клубнинг мавжуд спорт объектлари ва футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишида фойдаланиш;

— клуб қароргоҳи ва академиясини сақлаб туриш, ривожлантириш;

— клуб тизимидаги жамоаларнинг мавжуд мусобақалардаги иштирокини таъминлаш.

Шу талаблар асосида клубга эгалик қилиш истагида бўлганлар +998 99 405 97 80 рақами билан боғланиши мумкин.

Маълумот учун, «Турон» ФК қисқа вақт давомида катта йўлни босиб ўтган кам сонли хусусий клуб ҳисобланади. Ўтган вақт давомида клуб ўз инфратузилмасини яхшилашга эришди. Яйпандаги Ўзбекистон стадиони Суперлига талабига тўла мослаштириб таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, стадион атрофидаги бўш ҳудудда клуб базаси, академияси ва унга тегишли футбол майдонлари барпо этилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:14, 19.01.2024.
Ўқилди: 1824 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик