Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 6-турда чемпион билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 6-тур баҳслари ўтказилмоқда.

Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 6-турда хитойлик Динг Лиренга қарши қора доналарда ўйнади. Томонлар нисбатан тезкор ўйин намойиш этишди ва бирин-кетин сипоҳларни алмашишди.

30-юришдан кейин тахтада 4 тадан пиёда ҳамда биттадан руҳ ва от қолгач, дурангга келишишди.

Абдусатторов мазкур дурангдан кейин ўз очколарини 3,5 тага етказди ва жадвалда 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳамюртимиз 7-турда пешқадам Аниш Гири (Нидерландия)га қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:32, 19.01.2024.
Ўқилди: 2818 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик