Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

ПФЛ кубоги: «Локомотив» ёшлари ғалабани қўлдан чиқаришди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу кунларда анъанавий ПФЛ кубоги-2013 мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган «Локомотив» ёшлари ҳам бу мусобақада иштирок этишяпти. Бугун турнирнинг 2-тур ўйинлари доирасида ёш темирйўлчилар Олий лиганинг янги вакили «Гулистон» клуби билан куч синашишди. «Дўрмон» ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувни вакилларимиз ёмон бошлашмади.

6-дақиқадаёқ Шарипов «Локомотив»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, аста-секин тажрибали «Гулистон» жамоаси ташаббусни ўз қўлига олди ва якунда мақсадига эришди. Аввалига рақиб ҳужумини бартараф этиш чоғида жамоамиз аъзолари ўз дарвозаларини ишғол этиб қўйишди ва бу билан рақиб жамоага ёрдам бериб юборишди. Ўйин якунланишига 10 дақиқача қолган бир пайтда ўзининг аввалги спорт формасини тиклашга уринаётган Рустам Қодиров гулистонликларга ғалаба келтирган тўп муаллифи бўлди.

Шундай қилиб «Локомотив» ёшлари ПФЛ кубоги доирасидаги иккинчи ўйинда ҳам имкониятни бой беришди. Энди жамоамиз навбатдаги учрашувни 8 февраль куни яна «Дўрмон» ўйингоҳида «Қизилқум» жамоасига қарши ўтказади.

«Локомотив» – «Гулистон» – 1:2 (1:0). «Дўрмон» ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Б.Номозов, А.Буров, Д.Сайловов, Н.Мешьков.
Голлар: Шарипов (6) – Рахимов (49-авт.), Қодиров (81).
Огоҳлантиришлар: Эрназаров (44) – Магдеев (29), Х.Юлдошев (44), Ҳасанов (48), Шоғуломов (89), Худойбердиев (90+3).
Назоратчи – Г.Имомов.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:06, 07.02.2013.
Ўқилди: 3854 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.