Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Хендерсон: "Кўпчилик мендан Саудия лигасини танқид қилишимни кутди"

Баҳо:
+ | -

Жордан Хендерсон Саудия Арабистони лигаси даражасини баҳолади.


“Ўйлашимча, кўпчилик бу ерда ўтириб, Саудия Арабистони лигасини ва у билан боғлиқ барча нарсаларни танқид қилишимни хоҳлайди. Лекин бу, албатта, бўлмайди, мен буни қилмайман.


Мен лигани, клуб мухлисларини ва чинакам меҳмондўстлик кўрсатган инсонларни чуқур ҳурмат қиламан. Афсуски, баъзида ҳаётда баъзи нарсалар амалга ошмайди. Футболда ҳам, умуман ҳаётда ҳам. Мен қарор қилдим.


Мен бу имконият ҳақида билганимдан сўнг, мен дарҳол бу мен ва менинг оилам учун енг яхши ҳаракат бўлишига қарор қилдим. Агар кимдир бундан хафа бўлса, бу менинг айбим. Бунинг учун узр сўрайман, бу менинг ниятим эмас эди.


Энди мен олдинга қараб, бор эътиборимни "Аякс"да футболчи сифатида ишлашга қаратмоқчиман.

Саудия лигаси ҳали ҳам рақобатбардош лига, у ерда рақобат бор. "Аякс"га ўтиш фаолиятимдаги кейинги тўғри қадам бўлишини ҳис қилдим, буни қилишни хоҳладим. Саудия Арабистонида қанча вақт ўтказганимни ҳисобга олсак, бу катта қарор эди, лекин улар қарорни ҳурмат қилишди. Мен ҳамма нарса тўғри йўл билан қилинганидан миннатдорман. Ҳамма қўл бериб кўришди ва биз давом этдик”, - дейди яқинда “Ал-Иттифоқ”ни тарк этган “Аякс” ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 20:57, 20.01.2024.
Ўқилди: 1509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.