Aнглия терма жамоасининг собиқ футболчиси Aлан Ширернинг фикрича, "Aрсенал"га янги ҳужумчи керак.
Микель Aртета шогирдлари шанба куни бўлиб ўтган Премьер-лига баҳсида "Кристал Пэлас"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиш билан омадсизликка чек қўйди, аммо Ширер "канонирлар" ҳужумларини кучайтириши кераклигига ишончи комил.
"Бугун "Aрсенал" осон ғалаба қозонди, аммо мен ҳали ҳам жамоани кейинги босқичга олиб чиқиш ва Премьер-лига чемпионлиги учун жиддий кураш олиб бориш учун сифатли марказий ҳужумчи керак деб ўйлайман.
Мен "Aрсенал"нинг "Вест Хэм" ва "Ливерпул"га қарши олдинги ўйинларида бўлганман ва кўрганманки, кўп имкониятлар кўкка совурилмаганда иккала ўйин ҳам ғалаба билан якунланиши мумкин эди.
Менимча, "Брентфорд" футболчиси Иван Тоуни яхши вариант, аммо бу ой ҳеч қандай трансферлар бўлмайди", деб ёзди Ширер BBC рукнида.