Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Ла лига. VAR «Реал» учун 3 та фойдали қарор чиқарган ўйиннинг 90+9-дақиқасида гол урган «Мадрид» ўта қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+2 | -1

Испания чемпионатининг 21-тури доирасида «Реал» ўз майдонида «Альмерия»ни қабул қилиб, жуда ва жуда қийин ғалабага эришди. Бунда Анчелотти шогирдларига ВАР томонидан чиқарилган 3 та фойдали қарор ҳам ёрдам берди.

Анчелотти жамоаси биринчи бўлимда жуда суст ўйнаган бўлса, меҳмонлар жуда фаол ҳаракат қилиб, биринчи бўлимда "Реал" дарвозасига 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим бошида эса ҳакам видеотакрорни анча томоша қилгач, "Альмерия" дарвоза томон пенальти белгилади. Беллинген марказ бўйлаб зарба бериб, ҳисобни қисқартирди.

Орадан кўп ўтмасдан меҳмонлар учинчи голни уришди. Аммо ҳужум бошланиш палласида Беллингемга нисбатан фол ишлатилди дея топди ВАР ҳамда гол бекор қилинди.

Ўйиннинг 67-дақиқасида Винисиус Жуниор қўл ва елка аралаш гол урди. Ҳакам дастлаб голни бекор қилди, аммо видеотакрорни томоша қилгач, голни инобатга олди.

Иккинчи бўлимга рефери 11 дақиқа қўшиб берди. Унинг 9-дақиқасида Карвахаль ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалаба туфайли "Реал" ўз очколарини 51 тага етказди ва жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 21-тур
Реал Мадрид – Альмерия 3:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 1 Рамазани, 0:2 – 43 Эдгар Гонсалес, 1:2 – 57, пенальти Беллингем, 2:2 – 67 Винисиус Жуниор, 3:2 – 90 Карвахаль.
Реал Мадрид – Аррисабалага, Карвахаль, Начо (Браим Диас, 46), Рюдигер, Менди (Фран Гарсия, 46), Кроос (Камавинга, 82), Вальверде (Себальос, 70), Тчуамени, Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго (Хоселу, 46).
Альмерия – Луиш Машимиану, Пубиль (Посо, 70), Эдгар Гонсалес, Чуми, Кайки, Акьеме, Аррибас (Лазаро, 77), Робертоне (Мелеро, 85), Лопи, Милованович (Суарес, 70), Рамазани (Эмбарба, 77).
Огоҳлантиришлар: Рамазани (52), Лопи (64), Гаритано (64), Посо (75), Эдгар Гонсалес (84), Камавинга (90), Карвахаль (90), Беллингем (90), Суарес (90).
Четлатиш: Гаритано (90+8, мураббий).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:31, 21.01.2024.
Ўқилди: 5364 марта.
Фикрлар: 368 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.